Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Фотима Режаметова хонадонида оғир жудолик (фото)

Фотима Режаметова хонадонида оғир жудолик (фото)

Кутилмаган автоҳалокат ҳаммамиз таниган, «Ойижон» фильмидаги ролидан кейин севилиб қолган истеъдодли ёш актриса, Фарангиз Режаметова (Жамолхонова)ни орамиздан олиб кетди. 

«Фарангизнинг болалигидан то шу кунга қадар таниган, билган чоғларим кўз олдимдан ўтаяпти. Биз у билан ўтган ҳафта худди шу куни Самарқандда, «Саховат-шоу» кўрсатувида съёмкада эдик. У билан Фарангиз ҳали жуда кичкиналигида, Миллий театр таркибида, Москвада ҳам гастролда бўлганмиз. У кичкиналигиданоқ жуда мустақил қизалоқ эди. Кўзларида бир дунё орзу-умидлар бор эди.

Бугун Фарангизни соат 13:00да сўнгги йўлга кузатишади», деб ёзган журналист Шоҳира Ҳамро ўзининг facebook‘даги саҳифасида.

Таҳририятимиз жамоаси номидан Фотима Режаметова оиласига ҳамдардлик билдирамиз.

Самарқанд сафари. Роппа-роса бир ҳафта илгари тушилган сурат.

Manba: 7news.uz

Киритилди: 10:19 21.07.2018. Ўқилди: 14869 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!