Бугун 18 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

"Фоизсиз кредит" олиб бераман дея фуқароларни чув тушириб келган йигитча қўлга олинди

A A A
"Фоизсиз кредит" олиб бераман дея фуқароларни чув тушириб келган йигитча қўлга олинди

Фарғона вилоятида яшовчи (аёл) Р.М. ИИОга мурожаат қилиб, ўзининг номига номаълум сабабларга кўра 6,5 млн. сўм пуллари фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент вилоятида яшовчи муқаддам судланган М.Э. содир этганлиги аниқланди.

Унга кўра, М.Э., жабрланувчи Р.М. билан телеграм орқали танишиб, унга ўзини банк ходими сифатида таништириб, унга фоизсиз кредит олиб беришини айтиб, сохта ҳавола ёрдамида унинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган ва 6,5 млн. сўм пулларини ўзининг банк картасига ўтказиб олганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Киритилди: 15:35 30.05.2024. Ўқилди: 1186 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!