Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Флоридада фавқулодда ҳолат эълон қилинди

A A A
Флоридада фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Флорида штати маъмурияти саноат чиқиндилари омборидаги ҳолат сабабли Манати округида фавқулодда ҳолат эълон қилди. Бу ҳақда REGNUM агентлиги хабар бермоқда.

Гап шундаки, собиқ фосфат заводи ҳудудидаги сув омборида ёриқлар пайдо бўлган ва агар бўшлиқ пайдо бўлса, 3,6 миллион куб метрдан ортиқ заҳарли чиқинди маҳаллий сув ҳавзаларига ва Тампа кўрфазига тўкилиши мумкин, бу эса сув ўтлари йўқолиши ҳамда балиқларнинг оммавий ўлимига олиб келади.

Шунингдек, табиий газ електростанцияси ҳам хавф остида бўлиб, у минтақадаги миллионлаб одамларни энергия билан таъминлайди. Яқин атрофдаги 300 дан зиёд уйдан одамлар эвакуация қилинди.

Штат губернатори Рон Десантиснинг таъкидлашича, фавқулодда ҳолат режими жорий этилса, округ ҳудудига оператив ҳаракат қилиш ва тиклаш техникаларини олиб кириш осонлашади.

Киритилди: 20:40 06.04.2021. Ўқилди: 1871 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!