"Барселона" 2026 йилда ҳимоя марказини кучайтиришни режалаштирмоқда. Агар январь ойида "арзон" номзодларга устунлик берилса, ёзда Каталония гранди янги номзод учун каттароқ маблағ сарфлаши мумкин.
Barca Centre хабарига кўра, Ханс-Дитер Флик учун устувор "ёзги" вариант - "Боруссия" Дортмунддан Нико Шлоттербек. Спорт директори Декуга кўпроқ Алессандро Бастонининг номзоди маъқул келмоқда, аммо италиялик футболчининг "Интер"ни тарк этишни истамаслиги ва юқори нархи туфайли уни ўз томонига оғдириш жуда қийин бўлади.
Шлоттербек ва Бастонининг Transfermarkt порталидаги нархи мос равишда 55 ва 80 млн еврога баҳоланмоқда. Ҳозирда ҳар икки футболчи 26 ёшда.