Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Фирибгарликда айбланаётган “Human” агентлиги директори озодликдами?

Фирибгарликда айбланаётган “Human” агентлиги директори озодликдами?

ИИВ Тергов департаменти “Human хусусий бандлик агентлиги” МЧЖ  раҳбарининг озодликда эканлиги ва жарбланувчиларга етказилган моддий зарар ундирилмаганлиги иддао қилингани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Хабарда қайд этилишича, шу каби даъволар ассосиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди.

“Дастлабки тергов давомида Ш.Файзуллаевга нисбатан Ўзбекистон ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан айблов эълон қилинган ва қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, ҳозирда у ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармасига қарашли 1-сонли тергов ҳибсхонасида сақланмоқда”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, жабрланувчиларга етказилган моддий зарарнинг ўрнини қопланишини таъминлаш мақсадида, Ш.Файзуллаев фирибгарлик йўли билан қўлга киритган пул маблағлари ҳисобидан харид қилинган мол-мулкларни, шунингдек ўзлаштириб юборилган ва сарфланган пул маблағларни аниқлаб, уларни хатлаш чоралари кўрилмоқда.

Хабарда агентлик раҳбарига нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этаётгани ва тергов якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши қўшимча қилинган.

Тергов департаменти фуқаролардан норасмий маълумотларга ишонган ҳолда бирор-бир ҳуқуқбузарлик содир этишдан ўзларини тийишни ҳамда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан жиноят иши бўйича бериб бориладиган расмий маълумотларга асосланишни сўраган.

 

Киритилди: 11:33 13.11.2019. Ўқилди: 1773 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!