Шу сабабли, у Қорақалпоғистон Республикаси судининг 2026 йил 30 июлдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган деб топилиб, унга нисбатан 62 миллион 812,5 минг сўм жарима жазоси тайинланган. Ушбу қарорга асосан чиқарилган ижро варақаси Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлими давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатига киришилди.
Хусусан, қарздорга ижро ҳужжати қўзғатилганлиги тўғрисида хабарнома берилди ва унинг номидаги автомашинага тақиқ қўйилди. Шунинг натижасида, қарздор ўзига солинган 62,8 миллион сўм жаримани шу куннинг ўзидаёқ тўлади.