Финляндиянинг Пирккала муниципалитетида мактабга пичоқ билан ҳужум уюштирилиши оқибатида уч киши жароҳатланди.
Бу ҳақда Yle хабар бермоқда.
"Пирккаладаги Вяхяярви мактабида пичоқ билан ҳужум уюштирилди, натижада уч нафар ўқувчи жароҳатланди," - дейилади материалда.
Гумонланувчи қўлга олинди. У ҳам шу мактабнинг ўқувчиси экан. Полиция маълумотларига кўра, жабрланганларнинг ҳаётига ҳеч қандай таҳдид йўқ.
Қайд этилишича, ҳужумдан олдин гумонланувчи ўз режалари ва сабабларини тушунтирган манифестни эълон қилган.