Финляндия президенти Александр Стуббнинг айтишича, АҚШ президентлик сайловларида Дональд Трамп ғалаба қозонганидан кейин Европа ўз хавфсизлигига кўпроқ сармоя киритиши керак. Бу ҳақда "РИА Новости" ёзмоқда.
Александр Стуббнинг таъкидлашича, "Қўшма Штатлар Европага муҳтож, аммо Европа Қўшма Штатлар ўзгарганини тушуниши керак". Унинг сўзларига кўра, Европа давлатлари "ўз қилаётган ишлари учун, масалан, хавфсизлик бўйича кўпроқ масъулиятни ўз зиммаларига олишлари" керак.
Стубб, шунингдек, Трамп даврида тарифларни ошириш ёки иқлим муаммолари каби қийинчиликлар юзага келиши мумкинлигини ҳам инкор этмади.