Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Филиппиндаги ноқулай об-ҳаво туфайли 16 киши ҳалок бўлди

Филиппиндаги ноқулай об-ҳаво туфайли 16 киши ҳалок бўлди

Филиппин пойтахти Манила шаҳрида фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Бу ҳақда Синьхуа ахборот агентлиги хабар бермоқда.

"Манила шаҳар кенгаши 24 июль, чоршанба куни "Гаеми" тўфони сабаб ёмғирлар Филиппин пойтахтининг турли ҳудудларида сув тошқинларига олиб келгани сабабли пойтахт минтақасида расман фавқулодда ҳолат эълон қилди", — дея хабар бермоқда “Синхуа”.

Хитой матбуотига кўра, кенг кўламли сув тошқини ҳукуматни Манила кўрфази ва дарё бўйидаги аҳолини хавфсиз жойларга эвакуация қилишга, мактаб ва идораларни ёпишга мажбур қилган.

DW нашри маълумотларига кўра, тўфон 16 кишининг ҳаётига зомин бўлган. Манилада сув сатҳи баъзи жойларда бир метрга етди.

Филиппиннинг турли минтақаларида жабрланган 770 мингга яқин киши ҳукуматдан молиявий ёрдам олади.

Киритилди: 23:06 24.07.2024. Ўқилди: 640 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!