Филиппинда 7,1 магнитудали зилзила юз берди.
АҚШ Геологик хизмати маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Cангай вилоятидан 106 км жануби-ғарбда жойлашган.
Зилзила манбаи 620 км чуқурликда жойлашган.
Цунами хавфи йўқ эди. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида хабар берилмаган.