Филиппин ва Япония мудофаа бўйича келишув имзолади. Ушбу ҳужжат икки мамлакатга қўшма ўқув машқи ўтказилаётганда ва гуманитар амалиёт бажарилаётганда қўшинни бир-бири ҳудудига жойлаштиришни назарда тутади.
Филиппиннинг GMA ахборот агентлиги ёзишича, келишув ушбу мамлакат Сенати ва Япония Миллий қонунчилик мажлиси томонидан ратификация қилингандан кейин кучга киради.
Токио Буюк Британия ва Австралия билан ҳам худди шундай ҳужжат имзолаган. Ўз навбатида, Филиппин АҚШ ва Австралия билан айни мазмундаги келишувга эришган, Франция билан битим имзолашни режалаштирган.