Филиппин президенти Родриго Дутерте Қўшма Штатлар собиқ етакчиси Барак Обама ҳақидаги ўз сўзлари учун узр сўради. Бу ҳақда ABC-CBN News хабар бермоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, Дутерте Обамага нисбатан ўзининг «танқидий мулоҳазалари» учун узр сўраган.
Таъкидланишича, Дутерте, шунингдек, Филиппин ҳукуматининг гиёҳванд моддалар билан курашиши борасидаги Обаманинг танқидини «кечирган».
Шу билан бирга, Филиппин президентининг таъкидлашича, АҚШ собиқ етакчисини Қўшма Штатларнинг ҳозирги раҳбари Дональд Трампдан фарқли ўлароқ «совуқ шахс», деб ҳисоблайди.
Manba: kun.uz