Бугун 19 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Фижида миллий инқироз эълон қилинди

Фижида миллий инқироз эълон қилинди

Фижи ҳукумати мамлакатда ОИВ тарқалиши кескин ортиб бораётгани сабабли миллий инқироз эълон қилди. 2025 йилда 2 минг 16 та янги ОИВ ҳолати аниқланган бўлиб, бу бир йил аввалги кўрсаткичдан 27 фоизга кўп.

Қайд этилишича, Фижида ОИВ билан яшаётганлар сони 9 минг 100 нафарга етган. Уларнинг атиги 39 фоизи ўз инфекция ҳолатидан хабардор, 22 фоизи эса антиретровирус даволашни олмоқда.

2025 йилда ОИВ оқибатида 117 киши вафот этган. Улар орасида бир ёшга тўлмаган 18 нафар чақалоқ ҳам бор. Шунингдек, ўтган йили Фижида ОИВ билан 59 нафар чақалоқ туғилган.

БМТнинг ОИВ/ОИТС бўйича Бирлашган дастури (UNAIDS) маълумотларига кўра, янги ҳолатларнинг ярмидан кўпи жинсий йўл орқали юқиш билан боғлиқ. 42 фоиздан ортиқ ҳолат эса гиёҳванд моддаларни инъекция орқали қабул қилишда бир шприцдан фойдаланиш билан боғлиқ.

Фижи ҳукумати эпидемияга қарши кураш чораларини кучайтирмоқда. Мамлакат бўйлаб бепул ва махфий ОИВ тестларини ўтказиш, профилактика ҳамда даволаш воситаларига кириш имкониятини кенгайтириш кўзда тутилган.

UNAIDS маълумотларига кўра, Фижида янги ОИВ юқтириш ҳолатлари 2010–2025 йиллар оралиғида 12 баробар ошган. Айни пайтда мамлакатда ҳар 60 нафар катта ёшли аҳолидан бир нафари ОИВ билан яшамоқда.

Киритилди: 22:55 18.09.2026. Ўқилди: 545 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!