Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

ФИФА президентининг яна бир можароли қарори фош этилди

ФИФА президентининг яна бир можароли қарори фош этилди

Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантино Европа футбол ассоциациялари иттифоқига (УЕФА) раҳбарлик қилган даврида собиқ маҳбубасига компенсация тўланишини таъминлаган. Бу ҳақда The Telegraph хабар берди.

Манбага кўра, аёл УЕФА маъмурий аппаратида ишлаган. Инфантино билан муносабатлари бошланганидан сўнг у раҳбарлик лавозимига кўтарилган ва маоши 30 фоизга ошиб, 160 минг Швейцария франкига етган.

УЕФАнинг собиқ президенти Мишель Платини Инфантинонинг ушбу ходима билан тахмин қилинган муносабатларидан норозилигини билдирган. Натижада аёлнинг ташкилотдаги фаолиятини тугатиш ва унга компенсация тўлашга қарор қилинган.

Инфантинонинг собиқ ҳамкасблари таъкидлашича, тўланган компенсация миқдори «камида олти хонали сумма»ни ташкил этган.

Бундан ташқари, УЕФА аёлнинг йиллик қиймати 45 минг фунт стерлинг бўлган MBA дастурида таҳсил олиш харажатларини ҳам қоплаган.

УЕФА мазкур тўлов амалга оширилганини тасдиқлади ва ташкилот Инфантино билан ушбу ходима ўртасида романтик муносабатлар бўлгани ҳақидаги миш-мишлардан хабардор бўлганини билдирди. Федерацияда ички қоидалар замонавий ва нуфузли ташкилот стандартларига мослаштириш мақсадида «кучайтирилгани»ни таъкидлашди.

Жанни Инфантино УЕФАда 2000 йил августидан фаолият юритган. У 2009–2016 йилларда ташкилот бош котиби лавозимида ишлаган. 2016 йил февраль ойида эса ФИФА президенти этиб сайланган.

Киритилди: 11:00 08.08.2026. Ўқилди: 1570 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда