Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

ФИФА президенти узр сўради

ФИФА президенти узр сўради

ФИФА президенти Жаҳон чемпионатини инвесторлар учун очиш таклифи учун узр сўради.

ФИФА президенти Жанни Инфантино футбол бўйича Жаҳон чемпионатини хусусий инвесторлар учун очиш таклифи сабаб юзага келган танқидлардан сўнг узр сўради. Ушбу ташаббус футбол жамоатчилиги ва бир қатор конфедерациялар, жумладан, УЕФАнинг кескин норозилигига сабаб бўлган.

15 октябрь куни Швейцариянинг Цюрих шаҳрида бўлиб ўтган ФИФА Кенгаши йиғилишида Инфантино FIFA Forward Enterprise лойиҳасини муҳокама қилиш ва тушунтириш жараёнида йўл қўйилган хатолар учун узр сўради.

«Аввало, мулоқот ва маслаҳатлашувлар жараёнида йўл қўйилган, муайян оқибатларга олиб келган хатолар учун узр сўрайман. Бироқ бу якуний қарор эмас, балки фақат таклиф бўлганини унутмаслик керак», — деди у.

Инфантинонинг таъкидлашича, ташаббусдан кўзланган асосий мақсад ФИФАнинг аъзо миллий федерацияларга кўпроқ маблағ ажратиш имкониятларини кенгайтириш бўлган.

Бироқ Англия футбол ассоциацияси президенти Дебби Хьюитт йиғилишда кўплаб муҳим саволлар жавобсиз қолганини таъкидлади.

«Менимча, у бу саволларга жавоб бериши керак. Агар ҳозир жавоб бермаса, у ФИФА президенти лавозимини эгаллашга муносиб эмас», — деди Хьюитт.

Инфантинонинг июль ойида илгари сурилган таклифи УЕФА, бир қатор футбол лигалари ва соҳа вакиллари томонидан танқид қилинган. Айримлари ФИФА раҳбариятини истеъфога чиқишга ҳам чақирган.

Киритилди: 08:28 16.10.2026. Ўқилди: 1094 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар