Бугун 14 июль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

ФИФА АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси борасида бутун дунёга шарманда бўлди

ФИФА АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси борасида бутун дунёга шарманда бўлди

ФИФА Тартиб-интизом қўмитаси АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Фоларин Балогуннинг ЖЧ-2026 1/16 финалидан ўрин олган Босния ва Герцеговинага (2:0) қарши баҳсдаги қизил карточкаси учун берилган бир ўйинлик дисквалификациясини вақтинча тўхтатди. Шу тариқа, у ЖЧ-2026 1/8 финали доирасида Бельгия миллий жамоасига қарши кечадиган учрашувда иштирок эта оладиган бўлди.

«Интизом кодексининг 27-моддасига мувофиқ, АҚШ терма жамоаси футболчиси Фоларин Балогуннинг автоматик дисквалификациясини ижро этиш бир йиллик синов муддатига тўхтатилди», — дейилади ФИФА расмий сайтида берилган хабарда.

Аввалроқ матбуотда америкалик ҳужумчи босниялик Тарик Мухаремовичнинг тўпиғини босиб олгани учун бир нечта ўйинга дисквалификация қилиниши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Киритилди: 08:31 06.07.2026. Ўқилди: 9655 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!