Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

FIDE декабрь ойи учун топ-100 рейтингни эълон қилди

FIDE декабрь ойи учун топ-100 рейтингни эълон қилди

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) шахматчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Рейтингни норвегиялик Магнус Карлсен (2830) бошқариб бормоқда. Иккинчи ўринни эса АҚШ вакили Фабиано Каруана эгаллаган. Яна бир ақшлик гроссмейстер Ҳикару Накамура кучли учликка якун ясаган.

FIDE Топ-100 рейтингидан ўзбекистонлик 4 нафар гроссмейстер ўрин олган. Нодирбек Абдусатторов (2727) 22-ўринни эгаллаб турибди. Жавоҳир Синдоров (2701) 35-ўрин, Рустам Қосимжонов (2684) эса 48-поғонани банд этган. Шунингдек, Нодирбек Ёқуббоев (2661) 77-ўринда қайд этилган.

FIDE рейтинги:

1. Магнус Карлсен (Норвегия) — 2830
2. Фабиано Каруана (АҚШ) — 2794
3. Ҳикару Накамура (АҚШ) — 2788
4. Дин Лижен (Хитой) — 2780
5. Ян Непомняший (Россия) — 2771
6. Алиризо Фиружа (Франция) — 2763
7. Аниш Гири (Нидерландия) — 2754
8. Уэсли Со (АҚШ) — 2752
9. Сергей Каржакин (Россия) — 2750
10. Вишванатан Ананд (Ҳиндистон) — 2748
22. Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) — 2727
35. Жавоҳир Синдоров (Ўзбекистон) — 2701
48. Рустам Қосимжонов (Ўзбекистон) — 2684
77. Нодирбек Ёқуббоев (Ўзбекистон) — 2661.

Киритилди: 00:44 07.12.2023. Ўқилди: 8572 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!