Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан Анқара Украинада зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ва тинчлик ўрнатишга умид қилишини айтди.
Бу ҳақда у Анқарада Бельгия ТИВ раҳбари билан ҳамкорликда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
"Биз зудлик билан ўт очишни тўхтатишни, тинчликни хоҳлаймиз," - дея Туркия ТИВ раҳбари сўзларидан иқтибос келтирди РИА Новости.
Унинг сўзларига кўра, Украинадаги можаро Европа ва бутун дунёни қамраб олган миграция ва иқтисодий инқирозга олиб келди.