Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Фермер хўжалигига тегишли ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Фермер хўжалигига тегишли ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди



Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИБнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар М.О. ва Б.У. Улуғнор туманидаги “У.ш.” фермер хўжалиги раҳбари билан хўжалик ер майдонида шерикчилик асосида тадбиркорлик билан шуғулланиш учун мухр ва бошқа ҳужжатларини қўлга киритиб, фуқаро Ф.О.га ушбу фермер хўжалигига қарашли 4 гектар боғдорчилик ер майдонини расмийлаштириб олиб бериш эвазига 148,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 17:09 20.01.2023. Ўқилди: 1920 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!