Канада телерадиокомпанияси CBCнинг 2001 йил 11 сентябрдаги воқеаларни теракт деб атамаслик ҳақидаги қарори тарихни бузиб кўрсатишдир, деди АҚШ Федерал тергов бюроси директори Кэш Пател.
У X ижтимоий тармоғида шундай ёзди:
"АҚШ тарихидаги энг йирик терактда ҳалок бўлган инсонлар хотирасини ҳақорат қилиш ва тарихни бузиб кўрсатишдан очиқчасига воз кечмаган ҳар қандай Канада ташкилоти энди ФБР учун ҳамкор бўлмайди".