Ўзбекистонда ФВВнинг тезкор хабарларини масжидлар орқали етказиш тизими жорий этилди.
Энди хабарлар масжидларнинг ташқи овоз кучайтиргичлари орқали узатилади. Бу амалиёт 272 та масжидда йўлга қўйилган.
Лойиҳа қуйидаги ҳудудларни қамраб олган. Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятлари.
Бу ташаббус аҳолини фавқулодда ҳолатлар ҳақида тезкор хабардор қилишга қаратилган.