Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Фармацевтика фаолиятини лицензияловчи орган ўзгарди

Фармацевтика фаолиятини лицензияловчи орган ўзгарди

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб хабар қилмоқда Адлия вазирлиги.
Киритилган ўзгартиришлар мувофиқ, бундан буён Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги фармацевтика фаолиятини лицензияловчи орган (аввал Соғлиқни сақлаш вазирлиги) ҳисобланади.

Шунингдек, дори воситаларини ва тиббий буюмларни ишлаб чиқарувчи ва улгуржи реализация қилувчилар устидан назорат ҳам мазкур агентлик томонидан амалга оширилади. 

Эндиликда:
- дори воситалари ишлаб чиқаришга бериладиган лицензияда дори воситаси тури ҳам кўрсатилади;
- лицензия талабгори фармацевтика маҳсулотлари назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг ахборот тизимига уланиши ҳамда лицензияловчи органга ҳар ойнинг бешинчи кунидан кечиктирмай ўтган ой учун маълумотлар тақдим этиши лозим.

Manba: zamin. uz

Киритилди: 20:30 20.08.2019. Ўқилди: 1392 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!