Бугун 29 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Фарғонадаги “заправка”да Matiz газ баллони портлади

Фарғонадаги “заправка”да Matiz газ баллони портлади

Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шаҳобчасида Matiz газ баллони портлади. Ҳолат юзасидан ФВВ маълумот берди.

Унга кўра, ҳолат бугун, 15 апрель куни соат 12:20 да Марғилон шаҳар “Шолдирама” МФЙ Алишер Навоий кўчасида жойлашган АГТКШда кузатилган. Matiz автомобилига ўрнатилган пропан газ баллони ичига метан гази тўлдириш вақтида газ баллони портлаган.

Портлаш натижасида ёнғин юз бермаган. Ҳодиса натижасида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Киритилди: 16:35 15.04.2025. Ўқилди: 890 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!