Фарғона вилояти, Учкўприк тумани ҳокими Маҳаммаджон Деҳқонов ишдан олинган. «Kun.uz» манбаси маълумотига кўра, туманга Акмалжон Азизович Муҳаммадалиев янги ҳоким этиб тайинланган.
Ҳоким билан бирга туман ИИБ бошлиғи, солиқ бошқармаси раҳбари ҳамда туман прокурори ишдан олинган. Айни вақтда бу секторларга биринчи ўринбосарлар в.б сифатида тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, Учкўприк тумани ҳокими шу йил апрелида ҳам алмашганди. Бош вазир Абдулла Арипов томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида қаттиқ ҳайфсан олган ва тез орада ишдан кетган Йўлчибой Бойжигитов ўрнига тайинланган Маҳаммаджон Қаландарович Деҳқонов 12 июнь куни президентнинг Фарғона вилоятига ташрифи вақтида охирги марта огоҳлантирилганди.
Эндиликда Учкўприк ИИБнинг собиқ раҳбарига айланган подполковник Холдаров Музаффаржон Маҳмудович ҳам шу йилнинг 3 мартида лавозимга тайинланганди.
Manba: kun.uz