Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Фарғонада хизматдаги ходимнинг ҳаётига суиқасд қилинди

A A A
Фарғонада хизматдаги ходимнинг ҳаётига суиқасд қилинди

18 май куни Фарғона вилоятида хизматдаги ходимнинг ҳаётига суиқасд уюштирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Бувайда туманида Мажбурий ижро бюроси бўлими давлат ижрочиси Б.Б. МИБ ходимлари билан биргаликда “Янгиқўрғон” автошоҳбекатида жойлашган “Маҳбуба Зулфия” МЧЖга тегишли ноқонуний равишда қурилган девор ва металл дарвозани буздириб, мажбурий ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун борганларида Додхо МФЙда яшовчи, муқаддам судланган А.А. ходимларнинг ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қилиб, Б.Б.нинг бошига чопқи билан уриб жароҳат етказган. Натижада Б.Б касалхонага ётқизилган. А.А. ушланган.

 

Киритилди: 06:41 19.05.2018. Ўқилди: 1384 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар