Давлат кадастрлари палатасининг Фарғона вилояти туманларидан биридаги филиали раҳбари 1990 й.т. фуқаронинг ноқонуний қурилган савдо дўконига нисбатан Кадастр агентлигининг туман бўлими томонидан тузилган далолатномани бекор қилдириб, қонуний чора кўрилмаслигини таъминлаш эвазига жорий йилнинг июль ойи бошларида 600 АҚШ доллари олган.
Лекин, мансабдор шахс ваъдасини бажармасдан, фуқарога 500 АҚШ доллари қайтариб берган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу ноқонуний ҳолат фош этилиб,
Кадастрлар палатаси филиали раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.