Халқаро футбол федерацияси (FIFA) 8 август куни X ижтимоий тармоғида баёнот эълон қилиб, хавфсизлик ва турнирларни қисман хусусийлаштириш режаси атрофидаги жанжал фонида баъзи шахслар томонидан ташкилот президенти Жанни Инфантинонинг обрўсига путур етказишга бўлган уринишларни қоралади. Ушбу режа ҳозирда тўхтатиб қўйилган.
Хабарда, шунингдек, мухолифларнинг "айбловлар, шаъмалар ёки дезинформация" орқали мақсадга эришишга уринаётгани айтилади ва Инфантино ҳақидаги нашрлардаги "тасдиқланмаган даъволар ва очиқдан-очиқ ёлғон баёнотлар" эслатиб ўтилади.
Бир кун аввал Буюк Британиянинг The Telegraph газетаси Инфантино ўз таъсиридан фойдаланиб, ўзи билан яқин муносабатда бўлган UEFA ходималаридан бирининг лавозимини оширишга ёрдам бергани, у ишдан бўшатилганда эса йилига 53 минг евролик МВА бизнес-мактабида ўқиш тўловидан ташқари "олти хонали суммада" компенсация олгани ҳақида ёзган эди.
Аввалроқ FIFA Инфантинонинг Жаҳон чемпионати ва бошқа турнирлардаги улушларни хусусий инвесторларга, жумладан, Трамп куёвининг қариндошларига сотиш бўйича танқидларга сабаб бўлган режаси учун узр сўраган эди.
Бироқ Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) эркаклар ва аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатларига бойкотни сақлаб қолишини, жумладан, "FIFA президентига бўлган ишончни йўқотганини" маълум қилди.