Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Фарғонада собиқ ўқувчилар мактабга янги бино қуриб беришди

Фарғонада собиқ ўқувчилар мактабга янги бино қуриб беришди

Наврўз байрами арафасида Учкўприк туманидаги 39-мактабнинг янги 220 ўринли ўқув биноси фойдаланишга топширилди.

Эътиборлиси, бино мактаб битирувчиларининг ташаббуси ва ҳамжиҳатлиги асосида бунёд этилди.

Мактабнинг биноси 1974 йилда 220 ўринга мўлжаллаб қурилган бўлиб, муассасада 438 нафар ўқувчи таъмирталаб синф хоналарида икки навбатда таълим олаётган эди.

Қисқа муддатда таълим маскани учун 220 ўринли янги ўқув биноси қад ростлади. Мавжуд 220 ўринли эски бино ҳам таъмирланди.

Бундан ташқари, 6 та синф хонаси, компьютер синфи, замонавий мебель ва ўқув жиҳозлари билан таъминланди.

Ушбу хайрли ишларни амалга оширишга 3 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланди.

Янгидан барпо этилган таълим маскани ўқувчилар ва уларнинг устозлари учун ўзига хос совға бўлди.

Бу ерда ўқувчиларнинг билим олиши учун энди барча шароит ва имкониятлар мавжуд.

Киритилди: 18:26 18.03.2023. Ўқилди: 2188 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!