Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Фарғонада Президент фармони билан афв этилган 27 нафар маҳкум оиласи бағрига қайтди

Фарғонада Президент фармони билан афв этилган 27 нафар маҳкум оиласи бағрига қайтди

Фарғона вилоятида Президентнинг «Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги фармони билан 27 нафар шахс афв этилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар берди.

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган 27 киши яшаш манзилига етиб келган. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахассислари томонидан тўлиқ тиббий-кўрикдан ўтказилди. Ҳар бир афв этилган фуқарога маҳаллий ҳокимликлар ҳузуридаги ижтимоий кўникма марказлари томонидан энг кам ойлик иш ҳақининг 6 баробаригача миқдорида пул маблағлари берилди.

Озодликка чиққан шахсларнинг барчасига фуқаролик паспортлари берилиб, доимий иш билан таъминланди.

 

Киритилди: 17:17 10.10.2018. Ўқилди: 1643 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!