Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Фарғонада МИБ орқали 204 млн солиқ қарзи ундирилди

Фарғонада МИБ орқали 204 млн солиқ қарзи ундирилди

Шу тариқа, давлат бюджетига тушиши лозим бўлган маблағлар ундирилиб, ижро ҳужжати амалда таъминланди.

Мажбурий ижро бюросининг Олтиариқ тумани бўлими иш юритувига солиқ қарзини ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари келиб тушган.

Қарздор «U.L» МЧЖ томонидан ижро ҳужжати талаблари бажарилмагани сабабли, давлат ижрочиси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда мажбурий ижро чоралари кўрилди.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздор корхона томонидан жами 204,5 миллион сўм солиқ қарздорлиги тўлиқ ундирилди.

Шу тариқа, давлат бюджетига тушиши лозим бўлган маблағлар ундирилиб, ижро ҳужжати амалда таъминланди.

Киритилди: 09:00 17.09.2026. Ўқилди: 717 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар