Бугун 4 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Фарғонада ЭТК муҳандиси 3 млн сўм билан ушланди

Фарғонада ЭТК муҳандиси 3 млн сўм билан ушланди

Қўштепа тумани ЭТК муҳандиси Д.Т. фуқаронинг иссиқхонасида электр тармоғига ҳисоблагичдан ташқари уланиш бўйича тузилган далолатномани йўқ қилиб бериш эвазига 3 млн сўм олган вақтида ушланган.

Тезкор тадбир Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўштепа тумани бўлими ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган.

⚖️ Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 17:48 02.10.2026. Ўқилди: 788 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!