Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Фарғонада аёллар кийимида юрган эркак самосуд қилинди (ВИДЕО)

Фарғонада аёллар кийимида юрган эркак самосуд қилинди (ВИДЕО)

Интернет ва ижтимоий тармоқларида тарқалган аёл киши кийимидаги шахсни бир нечта фуқаролар самосуд қилинаётганлиги акс этган видеохабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.



Маълум бўлишича, жорий йилнинг 14 ноябрь куни соат 03:00 ларда фуқаро У.Ю. аёллар кийимини кийиб олган ҳолда йўловчи автомашинада Бувайда туманидан қайтаётиб, Бағдод туманининг Бордон МФЙ чорраҳасида тушиб қолган. Катта йўл бўйида турган вақтида шу қишлоқда яшовчи фуқаролар унинг эркак киши эканлигини сезиб қолиб, видеотасвирга олишган.

У.Ю. бу ердан қочиб, шу атрофдаги фуқаро Т.Э.га тегишли уйнинг том қисмига чиқиб яширинган. Уй эгаси номаълум шахсни ўғирликка тушганликда гумон қилиб ушлаб, бу ҳақида вилоят ИИБнинг “102” рақамига мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро У.Ю. га нисбатан Бағдод туман ИИБ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси билан У.Ю.ни видеотасвирга олиб, интернет тармоқларида тарқатиб юборган фуқаро М.Х.га ушбу кодекснинг 46-моддаси прим 1-моддаси билан ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Киритилди: 12:31 19.11.2022. Ўқилди: 5977 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!