Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Фарғонада аёл эрининг биринчи турмушидан болаларига бериши керак бўлган алиментни олдиндан тўлаб қўйди

Фарғонада аёл эрининг биринчи турмушидан болаларига бериши керак бўлган алиментни олдиндан тўлаб қўйди

Фарғона шаҳрида аёл эрининг биринчи турмушидан болаларига бериши керак бўлган алиментни олдиндан тўлаб қўйди, деб хабар бермоқда МИБ ахборот хизмати “Дарё”га.

Маълум қилинишича, Фарғона шаҳрида яшовчи К.М. ва Х.Б.ларнинг турмуши бузилган, бир ўғил ва бир қиз онаси тарбиясида қолган. Ота 2023 йилдан буён алимент тўловларини қолдирмасдан тўлаб келган. Бироқ ҳозирда бирга яшаб турган рафиқаси, эрини собиқ хотинидан қизғаниб, алиментни олдиндан тўлаш учун давлат ижрочисига мурожаат этди. У алимент пулларини фарзандлари вояга етгунга қадар олдиндан тўлаб беришини айтди.

Алимент пулларини собиқ турмуш ўртоғи тўлиқ олгандан сўнг ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ижро ҳужжати тарафларнинг ўзаро келишувига асосан қонуннинг тегишли моддаси билан тамомланди. Отанинг ҳозирги рафиқаси собиқ турмуш ўртоғига “бошқа безовта қилмаслигини” сўрагани қайд этилди.

Киритилди: 16:36 27.07.2024. Ўқилди: 723 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!