Бугун Фарғона вилояти Қўштепа туманида Фарғона Давлат Университети 2-босқич талабаси бўлган 22 ёшли (2000 й.т.) қиз газ сизиши натижасида ҳалок бўлди..
Бунга улар яшаётган ҳудудда электр тез-тез ўчиши, газ босимининг пастлиги сабаб бўлган. Электр ўчса, газ босими пастлиги сабаб газ ҳам ўчади, электр берилса, газ ҳам ёнади. Кечаси, ухлаб ётганида электр одатдагидек ўчирилган, газ ҳам ўчган, кейин маълум вақтдан кейин электр қайтган, газ ҳам. Газ сизиб чиқиши натижасида қиз вафот этган.
Қайта-қайта суриштирдим, газ сўрувчи мослама( моторчик) ишлатилмаган. Табиий ҳолатда бўлган ҳамма жараён, деб ёзади манба.