Бугун 25 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Фарғонада 18 ёшли бола машинада жарликка қулаб вафот этди

Фарғонада 18 ёшли бола машинада жарликка қулаб вафот этди

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган 18 ёшли бола машинада жарликка қулаб вафот этганлиги ҳақидаги хабар Фарғона вилоят ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича, 2025 йил 21 июль куни Сўх тумани, Ленбур маҳалласида яшовчи вояга етмаган 2007 йилда туғилган С.С. “Нексия-3” русумли автомашинани Сўх-Риштон автомобиль йўлининг, Қирғизистон Республикаси Баткен вилояти Бужай айили ҳудудида бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотиши натижасида жарлиққа ағдарилиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Натижада ҳайдовчи С.С. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 11:43 22.07.2025. Ўқилди: 966 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!