Бугун 10 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Фарғонада 105 нафар бола заҳарланган боғча иши бўйича айбдорлар қамоққа қайтарилди

Фарғонада 105 нафар бола заҳарланган боғча иши бўйича айбдорлар қамоққа қайтарилди


Давлат боғчаларида болаларнинг оммавий заҳарланишига сабаб бўлган «Garden Catering Trade» МЧЖ мансабдорларига нисбатан суд ҳукми ўзгартирилди.

Фарғона вилояти суди кассация инстанцияси МЧЖ раҳбарини 4 йилга, технологини эса 3,5 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Ҳар икки шахс суд залида қамоққа олинди.

Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Фурқат туман суди уларни озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилиб, суд залидан озод этган эди.

Киритилди: 11:20 09.11.2026. Ўқилди: 647 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар