Бугун 18 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Фарғона водийси шаҳарларида Open Air дастурига старт берилади

A A A
Фарғона водийси шаҳарларида Open Air дастурига старт берилади

Ўзбекистон миллий симфоник оркестри, дирижёр Алибек Кабдураҳмонов раҳбарлигидаги хонандалар, мусиқачилар томошабинларни жонли мусиқа садолари билан шод этишади.

Концертлар ўтадиган жойлар сифатида замонавий театрлар ва қадимий меъморчилик ёдгорликлари олдидаги марказий майдонлари танланган.

  • Наманганда - Навоий номидаги вилоят мусиқали драма ва комедия театри олдидаги майдонда;
  • Андижонда - "Андижон Регистони"да;
  • Фарғонада - И.Каримов номидаги театр ва концерт саройи олдидаги майдонда;
  • Қўқонда - Худоёрхон саройи олдидаги майдонда.

Майдонларда 1,5 минг кишига мўлжалланган ёзги концерт заллари ташкил қилинади. Саҳналар катта экранлар ва ёруғлик ускуналари билан жиҳозланган, оқшом мавзусига мувофиқ безатилган.

Концерт дастурлари ҳар бир ҳудуд хусусиятларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Дастурдан машҳур фильмлар - "Маҳаллада дув-дув гап", "Мафтунингман", "Чинор остидаги дуэль"саундтреклари, турк сериаллари мусиқаларидан попурри, Ботир Зокиров ва Муслим Магамаеврепертуарларидан қўшиқлар, Чайковский ва Моцарт асарлари, Андижон полькаси ва Хоразм лазгиси кабилар ўрин олган.

Open Air – очиқ осмон остида ўтказиладиган классик концерт формати, у дунёнинг кўплаб мамлакатларида машҳур, Ўзбекистон учун эса мутлақо янги ва ноодатий форматдир. Мусиқий лойиҳа  мақсади - Ўзбекистонда классик ва жонли мусиқа тингловчилари доирасини кенгайтириш.

Манба: kun.uz

Киритилди: 23:10 11.06.2018. Ўқилди: 2062 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!