Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Фарғона шаҳрида ер майдони савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди

Фарғона шаҳрида ер майдони савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди



Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.Н. бошқа бир фуқаро Б.С.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида “Z.F.” МЧЖга гулчиликка ихтисослашган иссиқхона қуриш учун ажратиб берилган, 4,5 гектар ер майдонини 35 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 10:49 29.09.2022. Ўқилди: 1586 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!