Бугун 14 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Фарангиз Режаметовани уриб юборган ҳайдовчи қаерда?

A A A
Фарангиз Режаметовани уриб юборган ҳайдовчи қаерда?

Хабарингиз бор, ўтган ҳафтанинг жума куни – 20 июль санасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фотима Режаметованинг қизи, журналист ва актриса Фарангиз Режаметова мудҳиш ЙТҲ оқибатида вафот этди. 25 ёшли Фарангизнинг вафоти юзасидан зудлик билан ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан тергов-суриштирув ишлари бошланди.

Фарангиз Режаметовани автомобилида уриб юборган 23 яшар Улуғбек Э.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туман суди томонидан айбланмоқда.
 
Маълумотларга қараганда, йигит уй қамоғига олинган. Бу ҳақдаги хабарни Qalampir.uz’нинг Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасидаги манбаси тасдиқлади.
 
Фарангиз Режаметованинг ҳаётига нуқта қўйган ЙТҲ 20 июль куни соат 21:00 атрофида Тошкентнинг Абдулла Қодирий кўчасида содир бўлган эди. ЙТҲга Фарангизнинг тўрт нафар дугонаси гувоҳ бўлган. Улар орасида шифохонагача бир машинада кетганлар ҳам бор. Qalampir.uz Фарангизнинг дугоналарини топди. Тез орада ЙТҲ тафсилотлари ёритилган эксклюзив интервьюни эътиборингиз ҳавола этамиз. 

Manba: qalampir. com

Киритилди: 14:49 26.07.2018. Ўқилди: 2796 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!