Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков давлат раҳбари Владимир Путиннинг махсус телефони қандай ишлаши ҳақида гапирди. Бу ҳақда 26 апрель, якшанба куни хабар беради, деб ёзади “ТАСС”.
Шу ҳафта Путин минтақавий раҳбарлар билан видеоконференциялар шаклида бир нечта учрашувлар ўтказди. Суҳбат давомида президент турли вазирларни саволларига ойдинлик киритиш ёки кўрсатмалар бериш учун улар билан боғланишга чақирди.
Кремл вакилининг сўзларига кўра, расмийларга қўнғироқ қилиш учун Путин махсус телефонда битта тугмани босиши кифоя. Песковнинг айтишича, улар орасида "ҳукумат раҳбарлари, бўлим бошлиқлари, маъмурият раҳбарлари ва бошқа кўплаб ходимлар бор".
Давлат раҳбарининг вакили "бу янгилик эмас" ва "президент мавжуд бўлган барча алоқа воситаларидан жуда фаол фойдаланмоқда" деб қўшимча қилди.
2019 йил сентябрь ойида ОАВ Кремлдан ташқарида Россия раҳбари гўё оддий уяли телефонни эмас, балки махсус телефон ишлатишини айтганди, у қалинроқ ва у бир неча даражадаги ҳимояни таъминлайди. Ушбу маълумотларга изоҳ берган Дмитрий Песков телефон "жуда қалин эмас" деб таъкидлади.