Бугун олдимизда турган асосий вазифа — ҳар томонлама билимли, етук авлодни тарбиялаш. Давлатимиз раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёев бежизга илм-фанга катта эътибор қаратмаяптилар. Ёрқин келажакнинг мустаҳкам пойдевори маънавият аталмиш "ғишт"дан бунёд бўлиши ҳам ҳақиқатдир.
"Aniq.uz" сайти Президентимиз устувор қилиб белгилаган мақсаднинг рўёбга чиқиши учун ўз ҳиссасини қўшишни ният қилган. Бу йўлда биз бевосита "Фан" нашриёти билан ҳамкорликни йўлга қўйганмиз. Хўш, нега айнан "Фан" нашриёти? Бунинг муҳим сабаблари бор.
Ўзбекистоннинг отахон нашриёти бўлмиш "Фан" нашриётида бугунги кунда ҳар бир соҳага оид сара китоблар чоп этилмоқда.
Бугун "Фан" нашриёти "Соҳасининг аҳамияти йўқ, муҳими китоб ўқишли, жамиятга фойдаси тегадиган бўлсин", шиорга амал қилмоқда.