Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

“Фалон сўм ютдингиз”: ИИВ фирибгарлардан огоҳлантирди

“Фалон сўм ютдингиз”: ИИВ фирибгарлардан огоҳлантирди

Ички ишлар вазирлиги фуқаролардан интернет ижтимоий тармоқларида эълон қилинаётган турли акцияларга ишонмасликларини ҳамда нотаниш шахсларга банк пластик карталарининг серия рақамлари ва кодларини айтмасликларини сўрамоқда.

Хабарда ёзилишича, кейинги пайтда фуқароларни алдаш ва фирибгарлик йўли билан уларга тегишли банк пластик карталаридан ноқонуний равишда пул ечиб олиш ҳолатлари авж олган.

Маълум қилинишича, Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида яшовчи фуқаро М.Б.га телеграмдаги “Jesco aksiyasi” гуруҳидан “Сиз 75 минг сўм пул ютдингиз, пулни телефон рақамингизга ташлаб берамиз” деган смс хабари келган. Ушбу хабар орқали М.Б.нинг телефон рақами ва пластик карта рақами аниқланади. Бироқ унинг пластик карточкасига пул маблағи тушмайди, аксинча, 868 минг сўм ечиб олинади.

Иккинчи ҳолат Фарғона вилоятида содир бўлган. Вилоятнинг Фарғона туманида яшовчи фуқаро Б.А. туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. У ўз аризасида 11 январь куни номаълум шахс соат тахминан 21:15ларда ўзига тегишли бўлган пластик карточкасидан маълум миқдордаги пулни ноқонуний йўл билан ечиб олганини баён қилган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида маълум бўлишича,  фуқаро Б.А. 11 январь куни Самарқанд шаҳридаги хонадонида бўлган вақтида ўзига тегишли ошхона мебелини сотиш мақсадида унинг суратини интернет дўконига жойлаштиради.

Кўп ўтмай, унга Россияга тегишли бўлган абонент рақамидан қўнғироқ бўлади. Нотаниш киши Б.А.га ошхона мебелини сотиб олишини, пулни эса пластик картага ўтказиб беришини айтади. Сўнгра ундан пластик карточкасининг серия рақами ва смс хабаридаги кодни сўрайди. Натижада фуқаронинг пластик картасидан салкам 1,5 миллион сўм пул маблағи ечиб олинади

Ҳозирда ҳар иккала ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

 

 

Киритилди: 13:20 16.02.2020. Ўқилди: 3153 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!