Бугун 15 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Фаластинликлар намоз ўқишдан тўсилмоқда

Фаластинликлар намоз ўқишдан тўсилмоқда

Al-Jazeera: Фаластинликлар Ал-Ақсо масжидига кириш учун кунлик қийинчиликларга дуч бўлмоқда.

Босиб олинган Ғарбий Қирғоқдан келган фаластинликлар Шарқий Қуддусга, Ал-Ақсо масжидида намоз ўқиш учун йўл олаётганда, Қаландия ва 300-рақамли назорат-ўтказиш пунктларида узун навбатлар пайдо бўлмоқда.

Жениннинг жанубидаги Қабатия шаҳарчасидан бўлган фаластинлик аёл Ойша Наззал, махсус рухсатномаси бўлишига қарамай, Исроил армияси унинг масжидга етиб боришига тўсқинлик қилганини билдирди.

"Қуддус ва Ал-Ақсо биз фаластинликлар учун ҳамма нарса, ибодат қилиш эркинлиги эса бизнинг ҳуқуқимиздир. Бироқ, босқинчилар барча нарсани эътиборсиз қолдиради," - дея у Anadolu ахборот агентлигига маълум қилди.

Женин аҳоли вакили Тайсир Балави, Исроил ҳокимияти уни ҳеч қандай сабаб кўрсатмай тўсиб қўйганини айтди.

"Мен кўрсатмаларга биноан махсус рухсатнома олдим... хавфсизлик бўйича ҳеч қандай эътироз йўқ эди, лекин аскарлар менинг манзилим Женин эканини кўргач, мени ичкарига киритишмади," - деди у. "Бу шунчаки одамларга босим ўтказиш учун қилинмоқда."

Киритилди: 21:54 14.03.2025. Ўқилди: 699 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!