Бугун 26 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Фаластинликлар Ғазодаги Шарқий Нетзаримга қайтишмоқда

Фаластинликлар Ғазодаги Шарқий Нетзаримга қайтишмоқда

Исроил ва ҲАМАС гуруҳи ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш келишуви доирасида Исроил қўшинлари тунда ҳудуддан чиқиб кетганидан сўнг, фаластинликлар Ғазо сектори марказини ажратиб турувчи Нетзарим йўлагининг шарқий қисмига кела бошлади .

Нашрнинг Isroil Times эслатишича, бундан олдин, тахминан икки ҳафта олдин, Исроил қўшинлари Нетзарим йўлагининг ғарбий қисмини тарк этган, ўшанда Исроил фаластинлик қочқинларга анклав шимолига қирғоқ бўйлаб пиёда ёки Салоҳ ад-Дин шоссеси бўйлаб машинада қайтишга рухсат берган. Шундан кейин ИД кучлари магистралнинг шарқида, Исроил билан чегарага яқинроқда бир қанча ҳарбий постларни сақлаб қолди.

Киритилди: 15:14 09.02.2025. Ўқилди: 1284 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!