Жорий ҳафта чоршанбадан пайшанбага ўтар кечаси Буюк қайтиш норозилик акциясида иштироки давомида бошидан ўқ еган 15 ёшли фаластинлик йигит вафот этди. Бу ҳақда "Анадолу" хабар берди.
Ғазодаги Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги берган баёнотида: 15 ёшли фаластинлик Мўмин Абу Иёда Рафаҳ шаҳри шарқий чегаралари яқинида Исроил ҳарбийлари томонидан бошига отилган ўқдан орттирган жароҳати оқибатида шаҳид бўлди, дейилган.
Чоршанба куни аср вақтидан буён юзлаб фаластинликлар Ғазонинг шарқий чегараларида Буюк қайтиш норозилик акциясида иштирок этмоқдалар. Вазирлик берган баёнотга кўра, 13 киши жароҳатланган. Улардан 5 нафари отилган ўқдан жароҳат олган.
Ушбу намойишлар жорий йил март ойидан буён давом этмоқда. Бу тинч намойишларни Исроил қўшини зўравонлик бостиришга ҳаракат қилади. Оқибатда ўнлаб фаластинликлар шаҳид бўлди ва минглаб кишилар жароҳат олди.
Manba: azon. uz