Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Фаластин тинчликка эришиш учун АҚШ ва Саудия Арабистони билан ҳамкорлик қилади

Фаластин тинчликка эришиш учун АҚШ ва Саудия Арабистони билан ҳамкорлик қилади

Фаластин маъмурияти тинчликка эришиш учун АҚШ президенти Дональд Трамп, Саудия Арабистони ва минтақавий шериклар билан ҳамкорлик қилмоқда.

Al Jazeeraтелеканали хабар беришича, бу ҳақда Фаластиннинг БМТдаги доимий кузатувчиси ўринбосари Мажед Бамия БМТ Хавфсизлик кенгашининг Яқин Шарқдаги вазият бўйича йиғилишида маълум қилган.

"Биз Президент Трамп, Саудия Арабистони ва минтақавий ҳамкорларимиз билан тинчликка эришиш учун ишлаяпмиз. Тинчлик сари йўл икки давлатли ечимдир. 1967 йил чегараларида мустақил Фаластин давлати яратилмасдан туриб, можарони ҳал қилиб бўлмайди. Биз ўз мустақил давлатимизни яратишга ҳақлимиз ва халқимизнинг кўчирилишини рад этамиз", - дейди фаластинлик расмий.

"Биз Яқин Шарқда тинчлик ва адолат ҳукмрон бўлишини истаймиз. Исроил хавфсизлиги Фаластин қони эвазига таъминланмайди", деб давом этди Бамия, "Фаластинликларнинг инсоний қадр-қимматини ҳурмат қилиш зарурлигини" таъкидлади.

Дипломатнинг сўзларига кўра, “БМТ резолюцияларини бажариш ва Ғазода ўт очишни тўхтатишга эришиш керак”. “Ғазо секторида халқаро кўмак билан Фаластин ҳукумати бўлиши керак, аммо Исроил бунга тўсқинлик қилмоқда”, - дея хулоса қилди у.

Киритилди: 08:20 01.07.2025. Ўқилди: 411 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!