Фаластин Ташқи ишлар вазирлиги Исроил Ғазо сектори аҳолисининг ҳаракатланишини чеклаётганини айтди.
“Исроил Ғазодаги фаластинликларнинг уйларини ташлаб кетганидан маълум бир йўналишда ҳаракатланишини ва уларнинг ҳаракатини чеклашни талаб қилади”, — дея Фаластин ТИВ сўзларидан иқтибос келтирган “ТАСС”.
Департаментнинг қўшимча қилишича, Исроил ҳукумати фаластинликларни Миср билан чегарадаги "Рафаҳ" назорат-ўтказиш пункти йўналишида ҳаракатланишга мажбур қилмоқда.