Бугун 26 октябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Фаластин сиёсий кучлари Ғазода ҳокимиятни технократларга топширишга рози бўлди

Фаластин сиёсий кучлари Ғазода ҳокимиятни технократларга топширишга рози бўлди

Фаластиндаги асосий сиёсий кучлар, жумладан ҲАМАС 24 октябр куни Қоҳирада ўтказилган учрашувда Ғазо секторида ҳокимиятни технократлар қўмитасига топширишга тайёр эканликларини маълум қилишди, дея хабар бермоқда агентлик.

"Мустақил технократлардан иборат вақтинчалик Фаластин қўмитаси дунёвий таъминот масалалари ва асосий хизматларни араб биродарлар ҳамда халқаро институтлар билан ҳамкорликда амалга оширади. Шунингдек, фаластинлик сиёсий фракциялар турли чақириқларга қарши умумий позиция ишлаб чиқиш устида ишлашга келишиб олди", дейилади музокаралар якунида эълон қилинган баёнотда.

АFP манбасига кўра, ҲАМАС Қоҳирада Фаластин Миллий озодлик ҳаракати (ФАТҲ) раҳбарияти билан ҳам учрашув ўтказган. Узоқ йиллар давомида ушбу ташкилотлар ўртасида низо мавжуд эди, улар Мисрда Ғазо урушига барҳам бериш режасининг иккинчи босқичини, яъни ҳудудда ҳокимият алмашиши жараёнини муҳокама қилган ва яқин вақтларда учрашувларни давом эттириш, Исроил ҳукумати чақириқлари олдида Фаластин ички фронтини ташкил этиш устида ишлашга келишган.

Киритилди: 11:15 25.10.2025. Ўқилди: 620 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!