Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Фаластин резолюцияси БМТ Бош Ассамблеяси томонидан мутлақ кўпчилик овоз билан қабул қилинди

Фаластин резолюцияси БМТ Бош Ассамблеяси томонидан мутлақ кўпчилик овоз билан қабул қилинди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида Фаластин томонидан илк бор тақдим этилган ва Исроилдан 12 ой ичида ишғол қилинган ҳудудлардаги мавжудлигини тўхтатиш талаб қилинган резолюция мутлақ кўпчилик овоз билан қабул қилинди.

Фаластиннинг БМТдаги доимий ваколатхонаси жорий йилнинг май ойида БМТ Бош Ассамблеясида овоз бериш йўли билан қўшимча ҳуқуқларни олганидан кейин ўзининг биринчи резолюция лойиҳасини Бош Ассамблеяга тақдим этди. Резолюция «Исроилнинг босиб олинган Шарқий Қуддус ва босиб олинган Фаластиннинг қолган ҳудудларидаги ноқонуний амалиётлари» деб номланган фавқулодда махсус сессияда овозга қўйилди.

40 дан ортиқ давлат томонидан тақдим этилган ва Исроилдан 12 ой ичида ишғол қилинган Фаластин ҳудудидаги мавжудлигини тўхтатишни талаб қилган резолюция лойиҳаси, 124 та ёқлаб, 14 та қарши овоз билан қабул қилинди.

43 давлат овоз беришда бетараф қолди. АҚШ, Исроил, Чехия, Аргентина, Венгрия, Фижи, Малави, Микронезия, Науру, Палау, Папуа-Янги Гвинея, Парагвай, Тонга ва Тувалу қарши овоз берди.

Киритилди: 23:53 18.09.2024. Ўқилди: 838 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!