Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

ЕХҲТ вакили сайлов ҳақидаги фикрлари билан бўлишди

ЕХҲТ вакили сайлов ҳақидаги фикрлари билан бўлишди

ЕХҲТнинг махсус координатори Рейнхольд Лопатка Ўзбекистондаги сайлов жараёнининг яхшиланганини қайд этди. «Сизлар тўғри. йўлдасизлар, лекин бу охирги қадам эмас, навбатдаги қадамларни ҳам қўйиш керак», — деди у.

Шу билан бирга, у айрим камчиликларга ҳам тўхталиб ўтди.

«[Сайлов участкаларидан бирида] бир кишининг сайлов қутисига иккита бюллетень ташлаганини кўрдим, нега бундай қилганлигини билмайман», — дея таъкидлади у.

Рейнхольд Лопатканинг фикрига кўра, сайлов кампаниялари давомида президентликка номзодларнинг мулоҳазаларида катта фарқлар кузатилмаган.

«Австрияда номзодлар ўртасида рақобат ва кураш анча кучлироқ. Гарчи сиз сайланган президент бўлсангиз ҳам, бошқа номзодлар кампания давомида сиз ҳақингизда танқидий фикрлар билидириши мумкин. Бу менинг юртим ва Ўзбекистон ўртасидаги катта фарқ», — деди у.

Киритилди: 16:58 24.10.2021. Ўқилди: 1595 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!